Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нима сабабдан интернет тезлиги баъзан тарифда кўрсатилган 100 Мбит/с.ни ташкил этмайди? «Ўзбектелеком» изоҳ берди

Нима сабабдан интернет тезлиги баъзан тарифда кўрсатилган 100 Мбит/с.ни ташкил этмайди? «Ўзбектелеком» изоҳ берди

Фото: «Ўзбектелеком»

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси нима сабабдан интернет тезлиги баъзан тарифда кўрсатилган 100 Мбит/с.ни ташкил этмаслигига изоҳ берди.

Барчамиз офис ёки хонадонда қайд этилган симли интернетни симсиз Wi-Fi тармоғи орқали «тарқатилиши»га ўрганганмиз. Аммо, Wi-Fi роутеримиз қандай Wi-Fi стандартларига жавоб беришига жуда кам ҳолатда эътибор қаратамиз. Авваллари буни билишнинг ҳожати ҳам йўқ эди, чунки провайдердан тариф режасидаги уланиш тезлиги ҳар доим 100 Мбит/с.дан паст бўлган.

Мисол учун, бугунги кунда абонентлар «UNLIM 100» тариф режасига уланаётганда, Wi-Fi тармоғининг ҳақиқий узатиш тезлиги баъзида 100 Мбит/с.дан паст эканлиги маълум бўлади.

Муаммо нимада: провайдердами ёки уй қурилмасида?

Аввало, биринчи навбатда, уйингиздаги Wi-Fi роутерингизнинг техник имкониятларини ўрганиш зарур. «Wi-Fi» атамаси билан боғлиқ кўплаб стандартлар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси частота ва максимал маълумотларни узатиш тезлиги жиҳатидан ўз хусусиятларига эга. Эҳтимол, айнан сизнинг қурилмангиз 100 Мбит/с. тезликда ишлайдиган техник имкониятга эга бўлмаслиги ёки роутер нотўғри ўрнатилган бўлиши ҳамда охирги фойдаланувчигача бўлган тезликка таъсир этадиган радио тўлқинлар учун тўсиқлар мавжуд бўлиши ҳам мумкин. Бунинг бир нечта сабаблари мавжуд.

Қисқача изоҳ беришга ҳаракат қиламиз.

Wi-Fi нима?

Wi-Fi — IEEE 802.11 стандартига асосланган қурилмаларга эга симсиз маҳаллий тармоқ технологиясидир. Wi-Fi логотипи «Wi-Fi Alliance»нинг савдо белгиси ҳисобланади. Wi-Fi қисқартмаси (инглиз тилидаги Wireless Fidelity иборасидан олинган бўлиб, «симсиз боғланиш» деб таржима қилинган) асосида ҳозирги вақтда рақамли маълумотлар оқимини радиоканаллар орқали узатиш учун барча стандартлар оиласи ривожланмоқда.

Wi-Fiнинг афзаллиги

  • Кабел ўтказмасисиз тармоқни ётқизишга имкон беради ва бу тармоқни ётқизиш ва/ёки кенгайтириш қийматини камайтиради. Кабел ётқизиб бўлмайдиган жойларда, мисол учун, тарихий аҳамиятга эга бўлган хона ташқариси ва бино ичида табиийки симсиз тармоқлар хизмат кўрсатиши мумкин;
  • Мобил қурилмалар тармоғига уланиш имкониятини беради;
  • Wi-Fi қурилмалари бозорда кенг тарқалган. Wi-Fi логотипи билан ускуналарни мажбурий сертификатлаш орқали қурилмалар мувофиқлиги эвазига кафолатланади;
  • Мобиллик. Сиз бир жойга боғланиб ўтирмаган ҳолда ва ўзингиз учун қулай шароитда интернетдан фойдаланишингиз мумкин;
  • Wi-Fi ҳудудида бир нечта фойдаланувчи компютер, ноутбук, телефон ва бошқа қурилмалар орқали Интернетга уланиш имкониятига эга бўладилар;
  • Маълумотларни узатиш вақтида Wi-Fi қурилмаларининг нурланиши мобил телефонга нисбатан (10 баравар) камроқ.

Wi-Fiнинг камчиликлари

Кўплаб қурилмалар, масалан, «Bluetooth» ва бошқаларни қўллаб-қувватлайдиган каби қурилмалар, ҳатто микротўлқинли печлар 2,4 GHzли частота диапазонида ишлайди ва бу электромагнит мослашувни ёмонлаштиради;

Ускуналарни ишлаб чиқарувчилар томонидан L1 (OSI) тезлиги кўрсатилади, бунинг натижасида эса ишлаб чиқарувчи тезлигини оширади, бироқ, аслида Wi-Fi да жуда юқори хизмат кўрсатиш харажатларига эга. Демак, Wi-Fi тармоғидаги L2 (OSI) маълумотлар узатиш тезлиги L1 (OSI) да белгиланган тезликдан паст эканлиги маълум бўлади. Ҳақиқий тезлик қурилмалар ўртасидаги жисмоний тўсиқлар (жиҳозлар, деворлар)га, бошқа симсиз қурилмалар ёки электрон асбоблардан аралашувлар мавжудлигига, қурилмаларнинг бир-бирига нисбатан жойлашишига ва бошқаларга боғлиқ бўлган хизмат трафигининг улушига боғлиқ бўлади.

Тезликни қандай ошириш мумкин?

Симсиз алоқа уланиш тезлиги жуда кўп турли омилларга боғлиқ бўлади. Имкон қадар, роутер ва абонент қурилмалари бир хонада жойлашиши ва улар орасида ҳеч қандай тўсиқ (деворлар, тўсувчи буюмлар ва бошқалар) мавжуд бўлмагани маъқул. Wi-Fi роутерининг техник кўрсаткичлари ва унинг созламаларига кўп нарса боғлиқ бўлади. Масалан, бугунги кунда роутерларнинг энг кенг тарқалган моделлари 2.4GGts (802.11n) стандартини қўллаб-қувватлайди, янги моделлар эса 5 GGs (802.11ac) стандартига жавоб беради. Ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилинган тезлик ва мазкур стандартлар 100 Мбит/с.дан анча юқори, бироқ аслида, ҳақиқий тезлик жуда паст бўлиши мумкин.

5 GGs (802.11ac) стандартига жавоб берувчи Wi-Fi роутерларни харид қилишни тавсия қиламиз. Бундай ҳолда тезлик 5 GHzли частотада симсиз тармоққа нисбатан амал қилиш даври анча камроқ бўлса-да, тезлик юқори бўлади. Агар сиз икки диапазонли роутердан фойдалансангиз, провайдерга тўловни амалга оширадиган 100 Мбит/с. тезликда уланишнинг тўлиқ салоҳиятини очиш мумкин. Шунингдек, гигабит портлари (тезлиги WAN ва LAN — 1 Гбит/с.)га эга роутерни ҳам кўриб чиқишингиз мумкин. Танлов сизники, дейилади компания изоҳида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг