Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги «Samsung Galaxy» «айфон»дан қиммат бўлади

Янги «Samsung Galaxy» «айфон»дан қиммат бўлади

Фото: «Twitter»

«Samsung Galaxy S10» смартфони расман тақдим этилмаган бўлса-да, у ҳақда тобора кўп маълумотлар чиқиб келмоқда. Инсайдерлар берган навбатдаги маълумотга кўра, янги «оддий» флагманнинг нархи 850 доллардан бошланади. «Оддий» смартфоннинг экрани 5,8 дюймли, хотираси 128 ГБ.

6,1 дюймли экранлилари эса 1000 доллардан 1250 долларгача, яъни хотираси кам-кўплигига қараб баҳоланади.

«S10Plus» приставкалиси эса 1200 дан то 1760 долларгача. Нега бунча қиммат? Буни ишлаб чиқарувчи ўзига хос технологиялар қўллангани билан изоҳлади: тўртталик асосий камера ва портрет олувчи қўшкамера, 6,4 дюймли «Super AMOLED» дисплей ва 1024 ГБ гача доимий хотира.

Бу нархлар Европа бозори учун, демак, қолган бозорларда нархи янаям осмонга чиқади...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг