Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимжон Умаров: «АКТ вазирлиги интернет тезлиги ва нархларини мувофиқлаштириб боради»

Олимжон Умаров: «АКТ вазирлиги интернет тезлиги ва нархларини мувофиқлаштириб боради»

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 30 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ» МКМда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Ўзбектелеком» АК томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи бўйича АКТ соҳасида топшириқларни амалга ошириш кетма-кетлиги» ҳисобот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар оширилгани эълон қилинди. Шунингдек, нархлар сезиларли даражада арзонлаштирилгани маълум қилинди.

Иштирокчиларни бир савол қизиқтирди: нархларнинг туширилиши ва тезликни оширилиши фақат «Ўзбектелеком» ва унинг «Uzonline» провайдерида сезиладими ёки бошқа интернет провайдерлар ҳам бунга амал қиладими?

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи билан амалга оширилаётгани ва унга барча провайдерлар амал қилиши лозимлигини таъкидлади.

«Интернет провайдерларнинг тезликни ошириши ва нархларни туширишини АКТ вазирлиги соҳанинг регулятори сифатида мувофиқлаштириб боради», деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг