Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Овозсиз режимдаги йўқолган «iPhone»ни топиш усули

Овозсиз режимдаги йўқолган «iPhone»ни топиш усули

Фото: «Macworld.com»

Хонадонингизда смартфонни йўқотиб қўйиш ҳолатлари кўп учраб турадими? Агарда унинг овози ўчирилган бўлса, телефонни қидириш бирмунча қийинлашади. Аммо бу каби ҳолатларнинг ҳам ечими топилган. «Лайфхакер» бу борада ўз маслаҳатларини тақдим этади.

«iPhone»ни топиш» дастури ёрдамида

Ушбу дастурнинг ажойиблиги шундаки, унинг ёрдамида нафақат «iPhone»ни, балки «iPod», «iPad», ҳатто «MacBook»ни ҳам топиш мумкин. Энг муҳими — қурилмани йўқотиб қўйгунингизга қадар дастурни созлаб олинг.

  • «Созламалар» бўлимига кириб, → «iCloud» → «iPhone»ни топиш» бандини танланг;
  • Агарда сизда «MacBook» бўлса «Созламалар» → «iCloud» → «Mac’ни топиш».

Кичик бир маслаҳат: «Сўнгги геопозиция» функциясини ёқиб қўйинг. Агарда қурилма батареяси «ўтириб» қолса, у «iCloud»га унинг сўнгги бор қаерда турганли ҳақидаги маълумотларни юборади.

Йўқолган гаджетни топиш учун қуйидагиларни бажаринг:

  • «iPhone»ни топиш» дастурининг бошқа бир қурилмада очинг ёки «iCloud»нинг расмий сайтига киринг. «Аpple ID»ни киритиб, «iPhone»ни топиш» белгиланг;
  • Керакли қурилмани танланг;
  • «Овозни чиқариш» тугмасини босинг.

Агарда қурилмангизни бошқа жойда йўқотиб қўйсангиз, ушбу дастур ёрдамида ундаги маълумотларни блоклаб қўйишингиз ёки ўчириб ташлашингиз ҳам мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг