Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Ҳиндистон ишчи гуруҳи Тошкентда учрашди

Ўзбекистон-Ҳиндистон ишчи гуруҳи Тошкентда учрашди

Фото: «Infocom.uz»

Тошкентдаги Алоқа тарихи музейида 17 август куни Ахборот технологиялари бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорликдаги ишчи гуруҳининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров ҳиндистонлик ҳамкорларга мамлакатимизда давлат ва хусусий сектор фаолиятига ахборот-коммуникациялари татбиқ этишнинг ҳозирги ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари Рустам Юнусов ҳамкорларни марказ ва унинг компьютер ҳодисаларига чора кўриш хизмати — «UzCERT» фаолияти билан таништирди.

Рустам Юнусовнинг таъкидлашича, кибертаҳдидларнинг трансчегаравий хусусияти бугун мамлакатларнинг шу соҳага масъул ташкилотлари олдига халқаро ҳамкорликка катта эътибор қаратиш талабини қўймоқда. Икки томонлама ҳамкорлик кибертаҳдидларга қарши тўлақонли курашишда муҳим омил саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг