Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Марказий Осиё етакчисига айланди — Global Innovation Index

Ўзбекистон Марказий Осиё етакчисига айланди — Global Innovation Index

Ўзбекистон Global Innovation Indexда илк маротаба инновацион ривожланиш бўйича Марказий Осиёнинг етакчисига айланди. Жаҳон рейтингида 4 поғона юқорилаган Ўзбекистон 132 давлат орасида 82-ўринни эгаллади.

Шунингдек, Ўзбекистон бошқа нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрнини ҳам сезиларли даражада яхшилади:

  • «Ҳукумат самарадорлиги» кўрсаткичида 22 поғонага кўтарилди;
  • «Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризимнинг мавжуд эмаслиги» кўрсаткичида 19 поғонага ўсди;
  • «Тартибга солиш сифати» йўналишида 33 поғонага ўсди;
  • «Коррупцияни тийиб туриш» индикаторидаги натижаси 15 поғонага яхшиланди;
  • «Ҳуқуқ устуворлиги» йўналишида 13 поғонага кўтарилди;
  • «Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик» кўрсаткичи бўйича 12 поғона юқорилади.

Кеча, 28 сентябр куни янгиланган БМТнинг электрон ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси бўйича рейтинги (UN E-Government Survey)да Ўзбекистон 18 поғона юқорилаб, 69-ўринга кўтарилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг