Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳам «ZoodMall» электрон онлайн майдончаси ишга туширилади

Ўзбекистонда ҳам «ZoodMall» электрон онлайн майдончаси ишга туширилади

«ZoodMall» электрон онлайн майдончаси.

Фото: «ZoodMall»

Шу йилнинг 8 февраль куни «Ўзбекистон почтаси» АЖ ва ZOODEL компанияси ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 

Ҳамкорлик битимига «Ўзбекистон почтаси»  АЖ бош директори Ш.Атамуҳамедов ва ҳамда ZOODEL компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича бош директори С.Муҳамедалиев имзо чекишди. Фото: «Xabar.uz»

Меморандумдан мақсад Ўзбекистонда бизнес рақобатбардошлигини янада ошириш, халқаро бозорларга чиқишда кўмаклашиш, «Ипак йўли» мамлакатлари билан тижорий алоқаларни ривожлантириш ва кўптомонлама савдо ҳажмини кўпайтиришдир.

Ўзбекистонда 2018 йили янги «ZoodMall» электрон онлайн майдончасини ишга тушириш режалаштирилган, у ишлаб чиқарувчи-компаниялар, дилерлар, Ўзбекистон ва халқаро савдо белгилари вакилларига ўз маҳсулотларини воситачиларсиз сотиш имконини беради.

Бу борада ZOODEL ва  «Ўзбекистон почтаси» АЖ сотувчи ва ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини янада қулай усулда экспорт қилиш имконини берувчи ечимни таклиф этишмоқда. Яъни:

  • товарларни «ZoodMall» сайтига мобил илова орқали жойлаштириш;
  • «ZoodMall» сайтига жойлаштирилган товарларни халқаро В2С майдончалар (eBay, AliExpress, Lazada, Cdiscount ва бошқалар) орқали илгари суриш.

Бу ўзбек маҳсулотларига кунига юз миллионлаб харидорларни жалб этиш имконини беради. Мазкур дастурда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларни рўйхатдан бепул ўтказиш кўзда тутилган.

«ZoodMall» мобил иловаси ўзбекистонлик тадбиркорларга халқаро бозорда онлайн савдо юритиш имконини беради. Бу 300 миллиондан зиёд потенциал харидор бор дегани. Ўзбекистонлик истеъмолчиларга бир миллиондан ортиқ товарларни миллий оператор орқали энг мақбул нархларда олиш имконияти яратилади», — деди С.Муҳамедалиев.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ бу каби замонавий почта хизматларини кўрсатишга тайёр ва умид қиламизки, ҳамкорлигимиз тез орада ўз ижобий натижаларини беради», — деди Ш.Атамуҳамедов.

Нуфузли «Accenture Consulting» компанияси ҳисоботига кўра, халқаро онлайн харидни ошираётганлар сони 2020 йили 900 миллион нафарга етади. Уларнинг В2С бозоридаги глобал битимлардаги улуши қарийб 30 фоизни ташкил этади.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ ва ZOODEL компанияси ҳамкорлиги Ўзбекистонда электрон тижорат ва почта хизматларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг