Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «UzCard-Visa» карточкалари иш бошлаши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ўзбекистонда «UzCard-Visa» карточкалари иш бошлаши ҳақидаги хабарлар рад этилди

«Visa» Ўзбекистон бозорида тез орада чиқарилиши айтилган «UzCard-Visa» картаси тўғрисидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди.

«Visa Ўзбекистон бозорида тез орада чиқарилиши айтилган «UzCard-Visa» қўшма карточкаси ҳақидаги хабарларни тасдиқламайди. Шунингдек, «Visa» ва «UzCard» компаниялари ўртасида келишув имзоланиши ҳақидаги хабарнинг ҳам ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қиламиз.

«Visa» компанияси нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш билан боғлиқ қатор йўналишлар бўйича Ўзбекистондаги молиявий институтлар ва бизнес шериклар билан ҳамкорлик қилади. Қўшма картанинг жорий этилиши бу йўналишлар қаторига кирмайди»,- дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг