Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги инновацион ғояларга эга ёшлар ягона жамоа бўлиб бирлашади

Ўзбекистондаги инновацион ғояларга эга ёшлар ягона жамоа бўлиб бирлашади

Иллюстратив сурат.

Фото: «Reasonwhy.es»

Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий университети математика факультетининг бир гуруҳ талабалари ташаббуси билан Инновацион ғояларни ривожлантириш ёшлар жамоаси ташкил этилди. Бундан Республикамизда таҳсил олаётган барча иқтидорли талаба ёшлар билан биргаликда мамлакатимизнинг кўплаб соҳалари учун инновацион ғояларини саралаш ва ҳаётга жорий этиш кўзланмоқда.

ШУ билан бирга, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда ёшларни бирлаштириб, уларнинг илмий-амалий салоҳиятини юзага чиқариш ҳамда қўллаб-қувватлаш ҳам ушбу тузилма фаолиятининг асосий йўналишлардан биридир.

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Умаров ЎзМУ ташаббускор ёшлари билан учрашди. Учрашув чоғида жамоанинг вазифалари ва олдинда турган режалар белгилаб олинди, Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион ғояларни амалга оширишда кенг кўламда амалий ёрдам бериши маълум қилинди.

Эндиликда Инновацион ривожланиш вазирлиги тавсиясига кўра, ЎзМУ ташаббускор ёшлар жамоаси Юқори технологиялар маркази раҳбарияти ва вазирликнинг бир қатор мутахассислари билан биргаликда иш олиб боришади. Жамоа раҳбари Содиқжон Бобожоновнинг маълум қилишича, турли соҳаларда таҳсил олаётган талабалар ва ёшлардан ўз йўналишларига мос кичик гуруҳлар ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг