Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбектелеком» АК тарифларни оширмайдиган бўлди

«Ўзбектелеком» АК тарифларни оширмайдиган бўлди

Фото: «Spot.uz»

«Ўзбектелеком» АК халқаро операторлар билан Россия ва Қозоғистон йўналиши бўйича тарифларни пасайтириш бўйича келишувларга эришди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Мазкур келишувларга мувофиқ, «Марказий Телеграф» сервис телефон карталари абонентлари учун 2018 йил 1 июнга режалаштирилган тарифлар ошиши бекор қилинди ва эски тарифлар сақланиб қолди.

Компаниянинг қайд этишича, «Марказий Телеграф» телефон карталари орқали Россия билан суҳбатнинг 1 дақиқаси 410 сўм, Қозоғистон билан эса 425 сўмни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг