Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» булутли тизимлар негизида ахборот тармоқларини барпо этишга бағишланган семинар ўтказди

«Ўзбектелеком» булутли тизимлар негизида ахборот тармоқларини барпо этишга бағишланган семинар ўтказди

Фото: «mobinfo.uz»

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясида маҳаллий ахборот технологиялари корхоналари ходимлари учун булутли тизимлар негизидаги ахборот тармоқларини барпо этиш ва бошқаришга бағишланган семинар ўтказилди, деб хабар берди «Дарё».

Тадбир назарий, амалий ва лаборатория машғулотларидан иборат бўлиб, уларда мутахассислар ахборот тармоқларини яратиш соҳасидаги энг сўнгги техник ишланмалар билан танишди.

Машғулотлар давомида иштирокчилар профессионал даражасини ошириб, тармоқлараро экранларнинг янги нусхаларини созлаш жараёнини ўзлаштирди, тармоқларни созлашга ихтисослашган дастурий таъминотдан фойдаланишга оид кўникмаларга эга бўлди. Шунингдек, турли тармоқ ускуналари, жумладан, тармоқлараро экранлар ва хавфсизлик шлюзларининг янги линейкалари прототипининг сўнгги моделлари намойиш қилинди.

Семинар дастурининг асосий қисми тармоқларни барпо этиш ва бошқаришнинг булутли тизимларига бағишланди. Бу каби инновацияларни маҳаллий корхоналар фаолиятига жорий этишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинарда хорижлик мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Тадбир якунида мавзу юзасидан имтиҳон ташкил этилди. Ўтиш балларини қўлга киритган мутахассисларга сертификатлар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг