Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Рақамли Ўзбекистон» форуми дастури эълон қилинди

«Рақамли Ўзбекистон» форуми дастури эълон қилинди

Фото: «Ictweek.uz»

Тошкентда 26 сентябрь куни «ICTWEEK 2018» — ахборот технологиялари ҳафталиги доирасида «Рақамли Ўзбекистон» («DIGITAL UZBEKISTAN») мавзусидаги форум бўлиб ўтади. Ташкилотчилар форум дастурини эълон қилишди.

Дастурга кўра, форумни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов табрик сўзи билан очиб беради.

Форумда Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири ўринбосари Динара Щеглова «Рақамли Қозоғистон» давлат дастури ва «Astana Hub» халқаро технопарки тақдимотини ўтказиши кутилмоқда.

Халқаро экспертлар, мамлакатимиз ва хориж давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари (Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги, «UZINFOCOM» ягона интегратори, «ERNST & YOUNG» халқаро аудиторлик компанияси, Осиё булутли ҳисоблашлар маркази ва бошқалар) рақамлаштириш тенденциялари ва истиқболларини муҳокама қилишади.

Форумда тингловчи сифатида қатнашиш учун www.ictweek.uz расмий сайтида рўйхатдан ўтиш ва QR-код олиш ёки тадбир ўтадиган кун рўйхатга олиш зоналаридан бирида рўйхатдан ўтиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг