Рекорд! 10 ГБ оператив хотирага эга биринчи смартфон тақдим қилинди
Тармоқда 2018 йилнинг ҳақиқий флагмани, ўзига хос тавсифларга эга «Vivo Xplay7» смартфони тақдимоти слайдларининг фотоси пайдо бўлди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Смартфон юза қисмининг 92,9 фоизини экран ташкил қилади. Дисплейи 4K-ўлчамига эга. «Xplay7»га команиянинг аввалги смартфони каби бармоқ сканери дисплейга ўрнатилади.
«Xplay7»нинг асосий жуфт камераси 4-каррали оптик катталаштириш билан суратга олиш имконини беради. Шунингдек унда «Face Unlock 2.0» — юзни сканерлаш сенсори бўлади.
Смартфоннинг «мағзи» бундан-да қизиқроқ. У нуфузли «Snapdragon 845» процессори ва 10 ГБ оператив хотирага эга. Бунга қадар ҳеч бир смартфон 8 ГБдан ортиқ ОЗУ'га эга бўлмаган. Шу тарзда «Xplay7» бу борада яққол рекордчи бўлади. Модел икки турда чиқарилади: 256 ва 512 ГБ ички хотирали.
«Xplay7» нархи ва қачон сотувга чиқарилиши сир тутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter