Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ҳукумати ҳарбийлар туфайли 5G жорий этишни 2022 йилга қолдирди

Россия ҳукумати ҳарбийлар туфайли 5G жорий этишни 2022 йилга қолдирди

Фото: «Reuters.com»

Россия ҳукумати 5G мобил алоқа технологиясини оммавий жорий этишни 2022 йилга қолдирди. Бу ҳақда «РБК» «Рақамли иқтисодиёт» муқобил нотижорий ташкилоти кузатув кенгаши йиғилиши ҳужжатларига асосланиб хабар берган.

Россияда 5G тармоқларини яратиш ва ривожлантириш концепцияси 2019 йил биринчи чорагида қабул қилинади, кейинги йил якунига бориб эса тармоқлар ишлайдиган радиочастоталар аниқлаб олинади, 2020 йил охирига бориб эса иқтисодиётнинг беш аосий йўналишида ва бир миллионер шаҳарда бешинчи авлод мобил алоқа тармоғини жорий этиш бўйича илк синов лойиҳаларига старт берилади.

Россия бош вазири ўринбосари Максим Акимовнинг айтишича, 5G тармоқни жорий этиш «иқтисодиёт ичида тижорий талабнинг йўқлиги» туфайли ортга суриляпти.

Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Константин Носков эса 5G ни амалиётга киритиш радиочастоталарни ҳарбий тизимлардан бўшатиш зарурати сабабли қийинлашаётганини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг