Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Samsung» энг олди ихтироларини намойиш этди (видео)

«Samsung» энг олди ихтироларини намойиш этди (видео)

Фото: «NewsMir.info»

Бостонда бўлиб ўтган «Society of Information Displays 2018» халқаро электроника кўргазмасида «Samsung» компанияси дисплейлар ишлаб чиқариш соҳасидаги энг олди ихтироларини намойиш этди. Жанубий Корея гиганти эгилувчан, шаффоф ва авомобиллар учун синмайдиган экранларни, виртуал реалликка мўлжалланган зичлиги 1 200 ppi  пикселли матрицани ҳамда мутлақ ҳошиясиз смартфонлар технологиясини кўрсатди, деб хабар берди «4PDA».

Кўргазма вақтида «Samsung» ходими янги «Sound on Display» технологияси қўлланилган «Galaxy S9 Plus» смартфонининг концептини тақдим этди. Номидан билиш мумкинки, ушбу дисплей овоз манбаси сифатида ҳам ишлай олади. Бунда овоз экрандаги вибрациялар орқали тарқалади. Компания вакилларининг сўзларига қараганда, диплейдан чиқаётган овоз анъанавий динамикаларникидан деярли фарқ қилмайди.

Мазкур технологиядан фойдаланиш дисплей атрофидаги ҳошиялар ва қирқимлардан воз кечиш имкониятини беради. Фақтгина ушбу ҳолатда фронтал камеранинг қаерга жойлашиши номаълум.

Сўнгги миш-мишларга кўра, «Galaxy S10» смартфонига «Sound on Display» технологиясига эга 6,2 дюймли экран ўрнатилади. Бундан ташқари «LG» компанияси ҳам ўзининг келажакдаги флагманларида ушбу технологиядан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг