Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Samsung Galaxy X» йиғма экран билан жиҳозланади

«Samsung Galaxy X» йиғма экран билан жиҳозланади

Фото: «Your EDM»

Йиғма OLED экрани билан жиҳозланган «Samsung Galaxy Х» смартфони жорий йилнинг декабрида тақдим этилади. Бу ҳақда Жанубий Кореядаги манбаларига таяниб, «NV.ua» хабар берди.

Маълумотларга кўра, қурилма 2018 йилнинг ноябридан, унга ишлатиладиган эгилувчан OLED экрани эса мартдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланади. Бу турдаги экранларнинг диагонали 7,3 дюймга тенг.

Матрицаларни ишлаб чиқариш билан «Samsung Display» бўлинмаси шуғулланади.

«Samsung Galaxy Х» ёпиқ ҳолатда оддий вертикал смартфонга ўхшаш бўлади, бироқ уни зарурат туғилганида очиш ва шу орқали қулай планшетга айлантириш мумкин.

«Samsung» ўзининг биринчи эгилувчан смартфонини супер-премиум-қурилма сифатида тақдим этади. Бу нафақат унинг имкониятларига, балки нархига ҳам тааллуқли. Қурилманинг иккала кўрсатгичи ҳам ҳозирда мавжуд смартфонлардан сезиларли даражада фарқ қилади», — дейди Кореяда манба.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг