Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Селфи ишқибозлари учун янгилик! «Голографик селфи»ни амалга оширишувчи мессенжер яратилди

Селфи ишқибозлари учун янгилик! «Голографик селфи»ни амалга оширишувчи мессенжер яратилди

Фото: «YouTube»

«AiFo» компанияси «CES 2018» кўргазмасида тасвирларни (жумладан, қисқа видеоларни ҳам) қайта ишлаш ва реал вақтда турли локацияларга «жойлаштириш» имконини берувчи «Wonderlens» ва «Holo Messenger» дастурларини намойиш этди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Дастурчилар томонидан тақдим этилган алгоритм АR технологияси ёрдамида селфидаги битта кадрни сифатли қирқиб олиб, бошқасига жойлаштиришга ёрдам беради. Сиз океан тубини тадқиқ этаётганингизни, космосдаги парвозингиз ёки дунё мўжизаларидан бирига амалга оширган саёҳатингизни дастурдан фойдаланган ҳолда ролик кўринишида дўстларингизга юборишигиз мумкин.

Дастур селфи учун ўнлаб фон суратлари ва видеороликларини таклиф этади, масалан, тоғ чўққиси, китлар билан сузиш, Парижга саёҳат ва ҳакозо.

Реал вақтда сиз ўзингизнинг «жонли» селфингизни «жонли» фонга жойлаштирасиз.

«Holo Messenger» дастури эса ким биландир гаплашиш жараёнида «голограмма»ни яратиб беради (худди «Юлдузлар жанги: Янги умид» филмидаги Лея каби).

«CES кўргазмасида намойиш этаётган АR технологиямиз асосий дастурларимиздан бири ҳисобланади. Аммо бу ҳали айсбергнинг учи, холос», — дейди «AiFi» бош директори Стив Гу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг