Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда Ҳиндистон билан ҳамкорликда «Бизнес акселератор» қурилиши мумкин

Сирдарёда Ҳиндистон билан ҳамкорликда «Бизнес акселератор»  қурилиши мумкин

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази Ҳиндистоннинг  «The National Small Industries Corporation Ltd» билан  ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Шу сабабли жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари  «The National Small Industries Corporation Ltd» ташкилотининг икки нафар вакили – Андоле Балраж Прабху Раж ва Тяги Сунилни ўзаро англашинув меморандумини имзолаш учун Ўзбекистонга таклиф этилган.

Музокаралардан мақсад Сирдарё вилоятида Ҳиндистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўзаро ҳамкорлик асосида  «Бизнес акселератор» ташкил этиш бўйича музокаралар олиб боришдир. «Бизнес акселератор»ни ташкил этиш давомида  «The National Small Industries Corporation Ltd» ҳамда «Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази» ҳамкорликда Ўзбекистоннинг бошқа худудларида ҳам бу тажрибани тадбиқ этиш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа ёшларни иш билан таьминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш ҳамда маълум бир касб-ҳунарга йўналтириш каби бир нечта вазифаларни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг