Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг яхши смартфон: бу қурилма ғолиб бўлишини кўплар кутмаганди

Энг яхши смартфон: бу қурилма ғолиб бўлишини кўплар кутмаганди

Фото: «Gazeta.ru»

Қурилмалар устида синовлар ўтказувчи «AnTuTu» сервиси фойдаланувчиларни энг қаноатлантирувчи смартфонлар рейтингини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Prostotech.com».

Смартфоннинг тез ишлаши — ягона сифат кўрсаткичи эмас. Тўғри, смартфон тез, ишлаб чиқарувчанлиги жуда юқори бўлиши, энг оғир дастурларни ҳам осон очиши мумкиндир, бироқ фойдаланувчи интерфейсидаги нуқсонлар, камераларининг доим ҳам яхши ишламаслиги, аккумулятори қувватининг тез тугаб қолиши каби ҳолатлар фойдаланувчининг ҳафсаласини пир қилиши ҳеч гапмас.

«AnTuTu» ҳисоботига кўра, «Sony Xperia XZ Premium» 2018 йилнинг май ойида дунёдаги барча андроид смартфонлар орасида энг юқори рейтинг баҳосини олди.

Ҳолбуки,  «Sony Xperia XZ Premium» энг кўп сотилувчи смартфонлар сирасига кирмайди ҳам, аммо фойдаланувчиларнинг 96 фоизини ушбу қурилма тўлақонли қаноатлантира олган.

Бу смартфоннинг энг муҳим хос жиҳатларидан бири «Motion Eye» технологияси бўлиб, ўта секинлаштирилган видео олиш имконини беради. Яна бир устун жиҳати, унга оғир иловаларни осон оча оладиган «Qualcomm Snapdragon 835» кучли процессори ўрнатилган.

Рейтингда иккинчи ўринни 94 фоизлик кўрсаткич билан «Meizu Pro 6 Plus» банд этди. Учинчи ва тўртинчи ўринларда — «Xiaomi Mi Mix 2» ва «OnePlus 6». Кейин эса «Samsung Galaxy S8+», «Xiaomi Mi Max 2», «Huawei Mate 9», «Meizu X» ҳамда «Huawei Mate 9 Pro» жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг