Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сноуден смартфонларни кибержосусликдан ҳимоя қиладиган мобил иловани тақдим этди

Сноуден смартфонларни кибержосусликдан ҳимоя қиладиган мобил иловани тақдим этди

Тақдимот онлайн тартибида ўтказилди.

Фото: «The Associated Press»

Америкалик дастурчи, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден смартфонларни кибержосусликдан ҳимоя қиладиган «Haven» мобил иловасини тақдим қилди. Бу ҳақда «The Associated Press» хабар тарқатди.

Тақдимот онлайн тартибида ўтказилди.

«Haven»  — очиқ кодли дастур бўлиб, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва хавфли ҳолатда қолганлар учун ишлаб чиқилган. Хонадаги исталган шубҳали ўзгаришни сезиш учун смартфон сенсоридан фойдаланилади: акселерометр (қурилма вибрацияси ва ҳаракат кузатуви), камера, микрофон, ташқи ёритиш сенсори. Шунингдек, мобил илова телефоннинг қуввати жуда тез тушиб кетиши ҳолатларини таҳлил қила олади.

Ҳимоячи-илова «The Guardian» нашри ва Матбуот эркинлиги фонди кўмагида ишлаб чиқилган. Жамоатчилик бу янгиликни турлича кутиб олди: кимдир ўзини ҳимоя қилиш имкони туғилганидан хурсанд бўлган бўлса, баъзилар Сноуденга ишонишмаслигини баён этишган.

«Haven» бепул иловаси «Google Play»га жойлаштирилган. Уни 50 мингдан ортиқ киши ўз смартфонига ўрнатишга угурди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг