Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Instagram» яратувчилари истеъфога чиқади

«Instagram» яратувчилари истеъфога чиқади

Фото: «Global Look Press»

«Instagram» бош директори Кевин Систром ҳамда ижтимоий тармоқнинг техник бош директори Майк Кригер истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Систром ва Кригер бугун, 25 сентябрь куни «Instagram» ва «Facebook» ижтимоий тармоқлари ижодий гуруҳига истеъфога чиқишларини маълум қилишган. Бу қарорнинг сабаблари ошкор қилинмаяпти.

Систром ва Кригер «Instagram»га 2010 йилда асос солган. 2012 йилда «Facebook» тармоқни 1 млрд. долларга сотиб олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг