Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Spark» электромобилининг иккита прототипи намойиш этилди

«Spark» электромобилининг иккита прототипи намойиш этилди

Фото: «Spot»

Пойтахтимиз Тошкентда бўлиб ўтаётган «InnoWeek» инновацион кўргазмаси доирасида «Spark» электромобилининг иккита прототипи намойиш этилди. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.


«Spark» электромобилларидан бири Турин политехника университетининг Инновация марказида «Olcha.uz» компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Фото: Динора Зияева/«Spot»

Автомобиль HHO водород тизими, уч фазали HPEVS AC-50, 50 кВт, 96 В моторига эга. 30 дона CALB CA100, 100 А*с, 9.6 кВт*с батареяси бор. Максимал тезлиги — 150 км/с. Қувват захираси — 80−100 км. Қувватлаш муддати — 4 соат (220 В), 1 соат (тезкор қувватланиш).

Автомобиль вазифалари гидролиз қурилмалари орқали амалга оширилади. Ҳаракатланиш вақтида тоза ҳаводан водород ажратади, хусусан, водород генератори водород ва кислородни ажратади.

Ишлаб чиқувчи мутахассисларнинг айтишича, лойиҳага тахминан 200 миллион сўм сарфланган. Барча сарф-харажатлар «Olcha.uz» компанияси ҳисобидан.

Фото: Динора Зияева/«Spot»

Турин политехника университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Алишер Ашуров «Spot» мухбирига маълум қилишича, электромобилни ўз кучи билан яратишган, эҳтиёт қисмларнинг 40 фоизи ўзлари томонидан йиғилган, яна 60 фоизини (мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиганларини) хориждан сотиб олишган.

«У (электр автомобиль) тўлиқ ишлайди. Тайёр ва юрмоқда. Ҳозирда у тест режимида, кейинчалик автосаноат оммавий ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган ҳақиқий прототип яратиш учун пул ажратишга ваъда берди», — деди Ашуров.

Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқиш вазифаси муваффақиятли якунланди. Эндиликда бу мутахассислар ва саноат экспертлари вазифаси.

«Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик, автосаноат маъқуллашини кутяпмиз. Биз ўзимизнинг шароитимизда электр автомобилни деярли қўл остидаги воситалардан йиғиш мумкинлигини билдирдик, автосаноат эса ўз ресурслари билан янада кўпроқ нарсани амалга ошириши мумкин», — деди Ашуров.

Иккинчи прототип Урганч Давлат университетида «St-Energy» компанияси иштирокида ишлаб чиқилган.

Ишлаб чиқувчилар бу ғояга 2013 йилда келишганини қайд этишди. 2016 йилда улар гибридларнинг биринчи версиясини ишлаб чиқаришни бошлаганлар ва шу йилнинг август ойида электр автомобиль тўлиқ тайёр бўлган.

Фото: Динора Зияева/«Spot»

Двигатель кучи 15 кВт, гел батареяси 100А, машина зарядлаш вақти — 4−5 соат. Умумий кучланиш 14 кт кучга эга 130 В ни ташкил қилади. Электр автомобилининг тезлиги 90−100 км/соат. Ҳайдаш масофаси — 100 км.гача. Батареяларни заряд қилиш учун электр қуввати — 10−15 кВт / с.

Ҳар иккала электромобиль ҳаракатланади. Урганчликларнинг прототипи , шу жумладан, қуёш батареялари билан ишламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг