Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tashkent city» веб-сайти ишлаб чиқилди

«Tashkent city» веб-сайти ишлаб чиқилди

Фото: «Ima.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мутахассислари томонидан «Tashkent city» веб-сайти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Дастур Тошкент шаҳридаги маданий ёдгорликлар, хусусан меҳмонхоналар, ресторанлар, истироҳат боғлари, аттракционлар, масжидлар, метро бекатлари ва машҳур хиёбонлар ҳақида ахборот бериш учун мўлжалланган. Шунингдек, сайт орқали Тошкент шаҳрида рўй берган сўнгги янгиликлар ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин.

Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси, туристик компанияларда қўлланилиши мумкин.

Муаллифлар — Қасимова Шоиста ва Мунавваров Абдуллохон ушбу дастурлари учун Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг «DGU 05077» рақамли гувоҳномасига эга бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг