Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ талабалари университетнинг телеграм-ботини яратишди

ТАТУ талабалари университетнинг телеграм-ботини яратишди

Фото: «Kapital.kz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг бир гуруҳ дастурчи талабалари телеграмда университетнинг «TATU_ONLINEBOT» ахборот ботини яратишди.

Бот асосан университет талабаларига қулайлик яратиш учун мўлжалланган. Бот ёрдамида ректорат, деканат, факультетлар, кафедралар, ёшлар иттифоқи, гуруҳлар, дарс жадваллари, оралиқ назорат, якуний назорат ва шу каби муҳим маълумотларга эга бўлиш мумкин. Шунингдек, ботда ректорат, деканат, кафедралар, ёшлар иттифоқида иш фаолиятини олиб бораётган ҳар бир ходим ҳақида тўлиқ маълумот келтирилган. Шунингдек, факультетлардаги гуруҳлар дарс жадваллари, имтиҳон вақтлари ҳам ботнинг маълумотлар базасидан жой олган.

—Бугунги кунда деярли барча талабаларимизда телеграм мессенжери мавжуд. Шуни инобатга олиб, талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида ушбу ботни ишга туширдик. Ботни махсус дастурлаш тилларида ўзимиз қўлда ёзиб чиқяпмиз. Яна кўплаб функциялар қўшиш режаларимиз бор – дейди ботни яратувчиларидан бири Зуҳриддин Зиядуллаев.

Айни вақтда ушбу телеграм бот (@TATU_ONLINEBOT) ишлаб турибди. У орқали ТАТУ ва унинг фаолияти ҳақида керакли маълумотларни олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг