Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Telegram» Ўзбекистонда яна биринчи

«Telegram» Ўзбекистонда яна биринчи

Фото: «Spot»

«Telegram» мессенжери «App Store Ўзбекистон» рейтингида «Яндекс.Такси»ни биринчи ўриндан пастга тушириб юборди. Бу ҳақда «App Annie» маълумотларига асосланиб, «Spot» хабар берди.

7 майдан буён илк бора Дуровнинг мессенжери яна «iOS» фойдаланувчилари орасида энг кўп кўчириб олинадиган мобиль дастурга айланди.

Фото: «Spot» 

Графикадан кўриш мумкинки, «Telegram» вақти-вақти билан 3 ва ундан паст ўринларга ҳам тушиб кетган. Бу вақт давомида «Яндекс.Такси» деярли биринчи ўриндан силжимаган. Рейтингдаги топ-5таликни анъанавий равишда «Instagram», «imo» ва «shareIT» эгаллаб келмода.

«Telegram»нинг яна етакчига айланишига май ойи давомида унинг деярли нуқсонларсиз ишлагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Эслатиб ўтамиз, апрель ойида мазкур сервис ишида бир неча бор узилишлар кузатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг