Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Tesla» автомобилларида итлар режими пайдо бўлди

«Tesla» автомобилларида итлар режими пайдо бўлди

Фото: «Korrespondent.net»

«Tesla» компанияси ўз электромобилларида итлар учун махсус режим — «Dog Mode»ни жорий этди. У уй ҳайвонларининг машина салонида ўзларини эркин ҳис этишлари учун шароит яратади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net». 

Таъкидланишича, ушбу режим автомобиллар эгалари илтимосларига кўра жорий этилган.

«Баъзида электромобиль ишлаётганини билиш қийин бўлади. Бу эса машинада итлар бўлган пайтда ва совутгич ишлаётгани кўринмаганда ноқулайлик туғдиради. Янги режим бу муаммони бартараф этади»,-дейилади хабарда.

«Tesla» компанияси 2016 йилда тўхтаб турган автомобиль ичида қолган болалар ва уй ҳайвонларига ғамхўрлик қилувчи «Cabin Overheat Protection» хизматини ҳам жорий этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг