Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори халқаро VIF мукофотини қўлга киритди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори халқаро VIF мукофотини қўлга киритди

IUTректори Сарвар Бобохўжаев ва университет профессори Абдул Раҳим Носир.

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) профессори ҳамда «Компьютер фанлари ва муҳандислиги» департаменти раҳбари, доктор Абдул Раҳим Носир, халқаро «Life Time Achievement Award In Engineering Leadership от Venus International Foundation» (VIF) мукофоти соҳибига айланди.

Абдул Раҳим Носир мазкур мукофотни «сўнгги 33 йил давомидаги муҳандислик таълими соҳасидаги улкан ҳиссаси ҳамда ҳамжамиятнинг ривожланишига қўшган улуши учун» қўлга киритди. Тақдирлаш маросими Ҳидистоннинг Ченай шаҳрида бўлиб ўтди.

Доктор Абдул Раҳим Носир муҳандислик таълими соҳасига қўшган ҳиссаси учун 50 дан ортиқ халқаро ва миллий мукофотлар совриндори ҳисобланади.

IUT профессори кўпгина университетларда турли маъмурий лавозимларда ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг