Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Digital Uzbekistan форуми бўлиб ўтади

Тошкентда Digital Uzbekistan форуми бўлиб ўтади

ICTWEEK-2018 ҳафталигининг муҳим воқеаларидан бири Digital Uzbekistan форуми 26 сентябрь куни «Ўзекспомарказ»да бўлиб ўтади.

Форум - бу ахборот технологиялари соҳасида замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш учун ноёб эксперт платформасидир.

Форумда қарама-қаршиликлар таҳлил қилинади, унинг ривожланиш салоҳияти ва уни амалга ошириш имкониятлари баҳоланади. Тадбирда давлат органлари раҳбарлари, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, йирик маҳаллий ва хорижий IT-компаниялар вакиллари иштирок этади.

Расмий чиқишлар ва форум меҳмонлари ичидан «Рақамли Қозоғистон» ва Astana Hub халқаро технопарк давлат дастурини тақдим қилувчи Қозоғистон Республикаси ахборот ва коммуникация вазири ўринбосари Динара Шеглова бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг