Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда МДҲ ва араб давлатлари вакиллари йиғилди (видео)

Тошкентда МДҲ ва араб давлатлари вакиллари йиғилди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

12-14 февраль кунлари Тошкентда МДҲ минтақалари ва араб давлатлари учун АКТ соҳасидаги статистика бўйича Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ)нинг ҳамкорликдаги семинар-практикуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди АКТ вазирлиги ахборот хизмати.

Семинар-практикум доирасида ХEИнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги статистикани тўплаш, қайта ишлаш соҳаси билан боғлиқ барча саволлар спектри муҳокама қилинмоқда.

Тадбирда ХЭИнинг етакчи мутахассислари, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Миср, Уммон, Судан, Жибути, Қатар, Нигерия, Ироқ, Мавритания, Жазойир ва бошқа кўплаб давлатлардан вакиллар иштирок этмоқда.

Семинар очилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров сўзга чиқди. У, ўз нутқида, ушбу тадбир мутахассисларнинг кенг қатлами учун телекоммуникациялар соҳасидаги статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилишнинг долзарб йўналишлари бўйича тажриба алмашишлари ва малака оширишлари учун самарали майдон эканини таъкидлади.

Эътироф этиш жоизки, иқтисодиёт, бизнеснинг изчил ривожланиб бориши ҳамда мамлакатимизда ижтимоий янгиланишлар шароитида АКТ соҳасидаги статистика ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва воқеликлар ривожининг объектив қонунларга асосланганлигини, шунингдек, аниқ макон ва замон шароитида улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни аниқлаш ва ўлчаш имкониятини тақдим этади.

Уч кун давомида семинар-практикум иштирокчилари статистика маълумотларини тўплаш ва уларни ХЭИга тақдим этилиши сифатини оширишга хизмат қилувчи АКТ ривожланиши индекси (ИДИ), индикаторлар ҳамда уларнинг ҳисоб-китоблари методологиялари борасида ва бошқа кўпгина қизиқарли, фойдали маълумотларга эга бўладилар.

ХЭИнинг ушбу семинар-практикуми доирасида, шунингдек, жорий йилнинг 14 февралида Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик (АСМҲ) комиссиясининг ахборот коммуникациялари иқтисодиёти бўйича 39-йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг