Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Twitter» асосчиси ўзининг шахсий ноутбуги йўқлигини тан олди

«Twitter» асосчиси ўзининг шахсий ноутбуги йўқлигини тан олди

Жек Дорси.

Фото: «NV.ua»

«Twitter» ижтимоий тармоғи бош директори Жек Дорси ноутбукдан фойдаланмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Сиднейда бўлиб ўтган анжуманда сўзлаб берган, деб хабар беради «NV.ua».

Янгиликлар мухбири Деб Найт томонидан онлайн-хавфсизлик масаласида берган саволига жавобан «менинг ноутбугим йўқ, мен доим барча ишни смартфонимда бажараман», — деган Дорси. Ўз саволида Найт «Facebook» асосчиси Марк Цукерберг ўз ноутбугини веб-камерасини яришиб қўйганлигини мисол қилиб келтирган.

Дорси клавиатурадан фойдаланиш ўрнига, овозли хабарларни матнга ўгирадиган функцияларни маъқул кўради. Бироқ Дорси ноутбукдан хавфсизлик нуқтаи назаридан эмас, балки шунчаки иш ва яшаш тарзида смартфонга ўрганиб қолганлиги учун ундан фойдаланмайди.

«Ўйлашимча, буларнинг барчаси бизнинг вақтимизни ўғирлайди. Бизда мавжуд қурилмаларда кўплаб қизиқарли нарсалар бор, шу сабабли унга «ўралашиб» қолиш мумкин. Шундан келиб чиқиб шахсий тажрибамда ҳеч қачон эрталаб туришим билан телефонимни текшириб кўрмайман, аввал ишга бораман. Шунингдек, бошқалардан келадиган хабарлар овозини ўчириб қўйганман», — дейди Дорси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг