Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzmobile» марказга айлантирилди ва раҳбари ўзгарди

«Uzmobile» марказга айлантирилди ва раҳбари ўзгарди

Фото: «Spot»

«Ўзбектелеком» АКнинг «Uzmobile» филиали марказга айлантирилди, унга раҳбар этиб Абдуғани Ғоибназаров тайинланди. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.

«Ўзбектелеком» АКнинг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланиши муносабати билан «Uzmobile» энди компаниянинг филиали эмас, маркази ҳисобланади. Ушбу «Uzmobile» мобиль тармоғининг эксплуатация маркази директори этиб Абдуғани Ғоибназаров тайинланган.

Ғоибназаров аввал ҳам «Uzmobile»ни 2015 йилга қадар бошқарган, ўша йили унинг ўрнига Шуҳрат Қодиров келган. 2017 йилда эса «Uzmobile» бошқарувига Владимир Кравченко келган. У айни пайтда тизимда қолганми йўқми, хабар қилинмаган.

«Uzmobile» — «Ўзбектелеком» АК таркибида «CDMA-450 EV-DO» ва «GSM» стандартларида мобиль алоқа хизматларини кўрсатиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг