Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzсard» карталари эгалари учун хушхабар

«Uzсard» карталари эгалари учун хушхабар

Фото: «uzcard.uz»

Эндиликда «QIWI ўтказмалари» ва «CONTACT пул ўтказмалари» хизматларидан бемалол фойдаланиш имконияти яратилди. Ушбу хушхабар «Uzсard» картасининг барча эгалари ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча банкларнинг мижозларига тааллуқлидир.

Демак, яратилган янгилик борасида нималарни билишимиз керак:

  • пул ўтказмалари фақат бир томонлама амал қилмоқда, яъни Ўзбекистон ҳудудига пул ўтказиш имконияти яратилди;
  • пул маблағи тўғридан-туғри «Uzсard» карталарига туширилади;
  • лойиҳа ҳамкори «Universalbank»;
  • чет элдан 500 долларлик лимит билан пул ўтказиш имкони бор;
  • 2 фоизлик комиссия тўловлари фақат жўнатувчидан ечиб олинади;
  • тижорат курси ҳисоб юритувчи банк томонидан белгиланади.

Яқин кунларда «Uzсard» компанияси мутахассислари томонидан «QIWI ўтказмалари» ва «CONTACT пул ўтказмалари» хизматининг қўшимча функциялари ҳам жорий қилинади.

Ҳозирча, яратилган янги имкониятлар ёрдамида исталган вақтда, хориждан туриб оила аъзоларингиз ва яқинларингиз пластик картасига бемалол пул ўтказишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг