Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Virgin Hyperloop One» Саудия шаҳзодасига ўзининг йўловчи ташувчи капсуласини намойиш этди (видео)

«Virgin Hyperloop One» Саудия шаҳзодасига ўзининг йўловчи ташувчи капсуласини намойиш этди (видео)

Фото: «Hi-News»

Калифорниядаги Мохаве чўлида Саудия шаҳзодаси ҳамда унга ҳамроҳлик қилган давлат амалдорларига йўловчиларни вакуум туннели орқали ташишга мўлжалланган капсула намойиш этилди, деб хабар беради «Nv.ua».

«Vision 2030» капсуласига турли «наклейка»лар билан ёпиштирилган бўлиб, мазкур лойиҳа Саудия Арабистони учун эканлигини билдиради.

«Virgin Hyperloop One» вакилларининг сўзларига кўра, труба ичида ҳаракатланаётган поезд юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлардан кўра 2—3 баробар тезроқ ҳаракатланишга қодир. Капсулалар нафақат йўловчиларни, балки юкларни ҳам таший олади.

«Биз сабрсизлик билан Саудия Арабистони ва «Virgin Hyperloop One» ўртасидаги муносабатларни ривожланишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Биз инновацион «Hyperloop» каби транспорт технологияларини яратиб, Саудия Арабистонини технологик новаторга айлантириш ниятидамиз. «Hyperloop» — бу барча янги технологияларнинг Қиролликда гуллаб-яшнашига хизмат қиладиган катализатордир», — дейди шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг