Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Алиса» энди «Windows»да

«Алиса» энди «Windows»да

Фото: «Лайфхакер»

«Алиса» овозли ёрдамчисидан эндиликда нафақат мобиль телефонларда, балки «Windows» ўрнатилган компьютерлардаги «Яндекс.Браузер»да ҳам фойдаланиш мумкин бўлди, деб хабар беради «Лайфхакер».

Унинг ёрдамида компьютерни ўчириш ёки қайта ишга тушириш, сайтлар ва дастурларни очиш, севимли қўшиқларни овоз ёрдамида қўйиш, об-ҳаво, валюталар курси ҳақидаги маълумотларни, «Википедия»дан фойдаланиш, «YouTube»ни бошқариш мумкин.

«Овозли бошқариш инсоннинг техника билан мулоқотининг энг табиий ва осон усулларидан бири. Смартфонларда мазкур хизмат тури миллионлаб фойдаланувчиларга ёрдам бермоқда, эндиликда эса у компьютерларда ҳам пайдо бўлади», — дейилади хабарда.

«Алиса»дан фойдаланиш учун «Windows»га «Яндекс.Браузер» ўрнатинг ёки ўрнатилган бўлса, уни янгиланг. Овозли ёрдамчини дастур созламалари орқали ўчириш ёки ёқиб қўйиш мумкин.

«Яндекс»нинг маълум қилишича, компания ўзининг ақлли ёрдамчиларини кўпайтиради. Яқинда у «Яндекс.Диалог» платформасини ҳам ишга туширган бўлиб, бу бошқа дастурчиларга «Алиса» учун ўзининг шахсий қўшимчаларини яратиш имконини беради.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг