Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Xiaomi» бугун янги флагманини тақдим этди

«Xiaomi» бугун янги флагманини тақдим этди

Фото: «Jansatta.com»

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 22 август куни «Xiaomi» компанияси янги — «Poco» бренди остидаги смартфонини Ҳиндистонда расман тақдим этди. Янги смартфон Ҳиндистонда «Poco F1», Европада «Pocophone F1» номи остида сотилади.

«Newsru.com» ёзишича, янги смартфон 2246х1080 пикселли 6,18 дюймли экранга эга.

Процессори — «Qualcomm Snapdragon 845». Оператив хотираси — 6 ва 8 ГБ, ўрнатилган хотираси — 64, 128 ва 256 ГБ га тенг.

Фото: «Androidheadlines.com»

Қўшалоқ асосий камераси 12 ва 5 мегапикселли бўлиб, сунъий интеллект технологиясини қўллайди. Орт камераси эса нақ 20 МП кўрсаткичга эга. Аккумулятори сиғими — 4000 мАс. Смартфон бармоқ изи сканерига эга.

«Android 8.1 Oreo» платформасига қурилган ушбу смартфон Ҳиндистон бозорида 29 августда пайдо бўлади. «Минимум» версияси (6 ГБ оператив хотира, 64 ГБ ўрнатилган хотира) учун 300 доллар нарх белгиланган. Кучайтирилган нусхаларини қўлга киритиш учун 415-430 доллар сарфлашга тўғри келади.

«Phone Arena» маълум қилишича, 27 августдан Индонезия, Гонконг ва Францияда «Pocophone F1» сотувга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг