Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Xiaomi» смартфонлар учун ечиладиган панорама камерани тақдим этди

«Xiaomi» смартфонлар учун ечиладиган панорама камерани тақдим этди

Фото: «GizMod.Ru»

Хитойнинг «Xiaomi» компанияси смартфон ва фаблетларда фойдаланишга мўлжалланган «ечиладиган» панорама камерани тақдим этди, деб хабар берди «ITNews».

Қурилманинг функциялари орасида «USB TYPE-C» улагичи мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчи камерани ўз мобил телефонига мос келадиган портга улаши мумкин.

Камера иккита 13 мегапикселли модулга эга бўлиб, улар бир-бирига қарама-қаршидир. Максимал диагфрагмаси — f/1,8 га тенг. Оптик блокларнинг ҳар бири 960х1920 пикселлга тенг бўлиб, сониясига 30 та кадрни олишга қодир.

Бундан ташқари, ушбу қурилма 5K форматида панорама суратини яратишга ўргатилган, яни 2688х5276 пикселлгача.

Қурилма савдога 60 доллардан чиқиши кутилмоқда, бироқ ҳозирча релизининг расмий санаси маълум қилинмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг