Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги «Samsung Galaxy A70» смартфони чиқарилди

Янги «Samsung Galaxy A70» смартфони чиқарилди

Фото: «YouTube»

«Samsung» компанияси ўрта тоифага мансуб янги «Galaxy A70» смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда «Engadget» портали хабар берди.

«Galaxy A70»га 6,7-дюймли, 2400х1080 пикселли «Super AMOLED 20:9» дисплейи ўрнатилган. Қурилманинг орт панелига 32 мегапикселли учталик камера жойлаштирилган, аккумулятори сиғими — 4,5 мАс.

Бу компаниянинг 25-ваттли тезкор қувватлашни қўлловчи ягона смартфонидир.

Янги қурилма 700-800 доллар атрофида сотилиши айтилмоқда, аммо бу ҳозирча тахмин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг