Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япон миллиардери 17 000 нафар ходимига дастурлашни ўргатмоқчи

Япон миллиардери 17 000 нафар ходимига дастурлашни ўргатмоқчи

Фото: «Bloomberg»

«Rakuten» компанияси асосчиси Хироси Микитани қўл остидаги ходимларини дастурлашга ўргатмоқчи, деб хабар берди «Bloomberg».

Миллиардер «Rakuten»ни энг зўр компанияга айлантирмоқчи. Онлайн савдо билан шуғулланувчи ушбу компания охирги пайтларда америкалик гигант — «Amazon» рақобатига базўр дош беряпти. Микитанининг фикрича, агарда киши ахборот технологиялари соҳасида ишлайдими, демак, компьютернинг «ичида» нима борлигини ҳам билиши шарт.

Илгари Микитани ходимларига мажбурлаб инглизчани ўргатганди. Тилни ўзлаштирмаганлар ишдан ҳайдалган ёки лавозими пасайтирилган. Микитани эса ўз ишидан пушаймонда эмас, чунки бугун «Rakuten» ходими бошқа японияликлардан кўра инглизчани яхшироқ билади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг