Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония дунёдаги энг кичик ракетани учирди (видео)

Япония дунёдаги энг кичик ракетани учирди (видео)

Фото: «NV.ua»

Япониянинг JAXA коинот агентлиги қаттиқ ёқилғида ҳаракатланадиган SS-520-5 ракета ташувчисини муваффақиятли учирди. Бу ҳақда «NV.ua» хабар бермоқда.

Дунёдаги энг кичик ракета мамлакат жануби-ғарбидаги Кагосима префектурасидаги Утиноура космодромидан 3 февраль, шанба куни маҳаллий вақт билан 14:03 да учирилди.

Ракета Токио университетида ишлаб чиқилган 3 килограммли геология-қидирув ва алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқади. Мазкур қурилма Ер юзасини суратга олиши ҳам кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг