Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ёмон ҳаво». 5G бизни 80-йилларга қайтариб ташлайди(ми?)

«Ёмон ҳаво». 5G бизни 80-йилларга қайтариб ташлайди(ми?)

Фото: «Вести.Ru»

Эрта-индин тижорий фойдаланишга топширилиши кутилаётган 5G-тармоқлар АҚШдаги об-ҳавони прогнозлаш тизимини ишдан чиқариши мумкин. Бу ҳақда «Вести.Ru» Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси раҳбари Нил Жейкобснинг баёнотига асосланиб хабар берди.

5G-тармоқлардан таралаётган халақитлар метеошароитларни прогнозлаш аниқлигини 30 фоизгача пасайтириб, 1980-йиллар даражасига тушириб юборади.

Оқибатда қирғоқбўйи ҳудудларида яшовчилар довулларга қарши ҳозирланишга икки-уч кунга кечикади. Камига, нотўғри маълумотлар туфайли синоптиклар довул йўлини хато айтишлари мумкин.

Жейкобс бу гапларни АҚШ конгрессининг 24 гигагерцли частотани симсиз алоқа операторларига сотишга бағишланган йиғилишида айтди. Эслатиш ўринлики, АҚШ алоқа бўйича федерал комиссияси (FCC), NOAA, НАСА ва Америка метеорология жамияти олимларининг эътирозига қарамай, частоталарни кимошди савдосига қўйганди.

Шу ҳафтада сенаторлар FCC раҳбари Ажит Пайга мурожаат қилиб, мақбул ечим топилгунича 24 ГГц полосани сотмай туришни сўрашди.

Сув буғлари 23,8 ГГц частотада атмосферада жуда кучсиз сигнал (синоптикларга шу керак) чиқаради. Муаммо шундаки, у бешинчи авлод алоқа тармоғи учун ажратилаётган частотага (24 ГГц) жуда яқин. Унинг ечимларидан бири йўлдошлардаги узатгичларни «бўғиб қўймаслиги» учун қурилмаларнинг қувватини пасайтиришда кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг