Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«YouTube»да уятсиз видеоларни беркитиб қўйишни биласизми?

«YouTube»да уятсиз видеоларни беркитиб қўйишни биласизми?

Фото: «Лайфхакер»

«YouTube»да сифатсиз ва кераксиз видеоларни беркитиб қўйишнинг оддий усули ҳақида «Лайфхакер» қуйидаги маслаҳатларни беради.

Одатда «YouTube»да бирор видеони томоша қилаётганингизда лентангиз сифатсиз видеоларга тўлиб кетади. Бу ҳали энг қўрқинчлиси эмас.

Асосий муммо, плейлистдаги «Кейингиси» функциясида бўлиб, у томоша қилинаётган роликнинг ўнг томонидан туради. У ўзига маъқул видеоларни пала-партиш сизга тавсия эта бошлайди. Уларнинг орасида уятсизлари ҳам дуч келиши аниқ.

Бу каби ҳолатлар айниқса, ҳамма видеони кетма-кет кўраверадиган болалар учун зарарли бўлиши мумкин.

Бунинг олдини олиш учун «Chrome» браузерига «Distraction Free YouTube» дастурини ўрнатиш лозим.

Унинг ёрдамида тавсия этиладиган видеоларни ўчириб қўйиш, изоҳларни беркитиш ёки бутун лентани яшириб қўйган ҳолда фақатгина қидирувни қолдириш мумкин.

«Magic Actions for YouTube» номли яна бир дастур ҳам юқоридагига ўхшаш, бироқ кенг созламаларга эга. Кераксиз элементларни беркитиб қўйиш учун «Hide page elements» иловасини очиш керак. Бунда тасвирнинг сифати каби функцияларга эътибор бериш лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг