Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Тошкентда қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Тошкентда қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

7 февраль куни Тошкент шаҳрида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федарацияси томонидан ташкил этилган қўл жанги бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда  Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. 

800 нафардан ортиқ спортчилар қатнашаётган мусобақа 16-17 ёшли ўғил болалар ва қизлар ҳамда 18 ёшдан катта эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақанинг финал босқичи Универсал спорт саройида 9 февраль куни ўтказилади.

Мазкур мусобақаларда Мудофаа вазирлигининг жами  58 та спортчиси иштирок этмоқда.

2018 йилнинг сентябрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасида армия қўл жанги чемпионати ҳам айнан шу спорт саройида бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси ғолибликни қўлга киритган.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring