Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Тошкентда йилда икки марта бўлувчи йирик марафон ўтказилди (фото)

Тошкентда йилда икки марта бўлувчи йирик марафон ўтказилди (фото)

Фото:Xabar.uz

Бугун пойтахтимизда «Мен ғолиб» шиори остида спорт марафони ўтказилди. Марафон узунлиги 10 километрни ташкил этади.

Марафонда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлардан 30 нафардан, 6 та ҳарбий ўқув юртларининг курсантларидан 20 нафардан, шунингдек ҳаваскор спортчилардан иборат 450 та иштирокчи қатнашди, деб хабар берди «Xabar.uz» мухбири.

Марафон масофасини биринчи бўлиб босиб ўтган иштирокчи Бекзод Бойматов мусобақа ҳақида ўз фикрларини ўртоқлашди: «Марафон жуда яхши ўтди. Югуриш билан икки йилдан бери шуғилланаман. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон жисмоний тарбия институтининг 3-курсида таҳсил оламан. Истардимки, шунақа мусобақалар кўпроқ ўтказилиб турилсин. Кейинги мусобақаларда жаҳон рекордини янгилашга ҳаракат қиламан».

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва эсдалик медаллари билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, «Мен ғолиб» шиори остида спорт марафони йилда 2 марта ўтказилади.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring