Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда сўнгги 40 йилда 375 миллионта янги иш ўрни очилган

Хитойда сўнгги 40 йилда 375 миллионта янги иш ўрни очилган

Фото: «Apparel Network»

Хитойда ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати юритила бошланган 1978 йилдан бери 375 миллиондан зиёд янги иш ўрни очилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги мамлакат давлат статистика бошқармасига асосланиб хабар тарқатди.

Маълумотлар кўрсатишича, 2017 йил охирига келиб Хитойнинг шаҳар ва қишлоқларидаги умумий иш ўринлари сони 1978 йилга нисбатан 93 фоизга ўсган.

Хитой шаҳарларида ҳозир жами 425 миллионта иш ўрни бор: 1978 йилга нисбатан ўсиш — 346 фоиз.

Янги иш ўринлари яратилиши мамлакатда барқарор иқтисодий ўсиш билан ҳамоҳанг кечди. Ўтган 40 йилда Хитойда ялпи ички маҳсулот ўсиши йилига ўртача 9,5 фоизни ташкил қилди.

Мамлакат шаҳарларида ишсизлик кескин камайди: ўтган аср 80-йиллари ўрталаридан аср охиригача — 3,1 фоиз, кейин — 4,0-4,3 фоиз, 2017 йили — 3,9 фоиз.

2018 йилнинг дастлабки олти ойида Хитой шаҳарларида 7,52 миллионта янги иш ўрни яратилди. 2018 йил июнь ойи ниҳоясига келиб шаҳарларда ишсизлик кўрсаткичи 3,83 фоизни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг