Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

22 қаватли уй катталигидаги жинси шим тикилди (фото)

22 қаватли уй катталигидаги жинси шим тикилди (фото)

Фото: «Mall del Sur»

Перудаги «Mall del Sur» универмаглар тармоғи Гиннесснинг рекордлар китобига киритилажак дунёдаги энг катта жинси шимни тақдим этди.

«UPI» хабарига кўра, шим 22 қаватли уйнинг баландлигига тенг: узунлиги — 65 метр, эни — 42 метр. Баҳайбат шимни тикиш учун тахминан олти тонна оғирликдаги 8600 метр мато сарфланди. Жинси шимни тикиш билан 50 киши олти ой банд бўлди.

Фото: «Mall del Sur»

Сан-Хуан-де-Мирафлорес дўкони олдига қўйилган ушбу шим кейинчалик бўлакланиб, қарийб 10 минг дона жинси сумка тикилади ва ушбу дўконда сотилади — булар атроф-муҳит учун зарар етказувчи елим пакетларга муқобил ечим сифатида кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг