Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғон афюнининг 30 фоизига Европа давлатлари талабгор

Афғон афюнининг 30 фоизига Европа давлатлари талабгор

Фото: «Анадўлу»

Афғонистонда етиштирилаётган гиёҳванд моддаларнинг 30 фоизига Европа давлатлари талабгор экан, дея хабар бермоқда «Анадўлу» ахборот агентлиги.

Эрон Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш маркази раҳбари муовини Асадуллоҳ Ҳодийнажотнинг айтишича, Афғонистонда етиштирилаётган гиёҳванд моддаларнинг 30 фоизи Эрон орқали Европа давлатларига етказиб берилар экан.

«Каолицион кучлар Афғонистонга кирганида, ҳар йили 200 тонна гиёҳванд модда етиштирилар эди. Улар чиқиб кетганидан кейин гиёҳванд модда етиштириш миқдори 6 тоннага кўпайди. Афғонистонда сўнгги 13 йил мобайнида гиёҳванд моддалар етиштириш миқдори 30 баробар ошди», – деган Эрон Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш маркази раҳбари муовини Асадуллоҳ Ҳодийнажот.

Афғонистондан Эрон орқали Европа давлатларига чиқиб кетаётган гиёҳванд моддалар карвони йўли тўсилмоқда. Бироқ контрабанда йўли орқали олиб чиқиб кетилаётган гиёҳванд моддаларнинг тўлиқ олдини олиш имкони бўлмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг