Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда сайловлар бошланди

Афғонистонда сайловлар бошланди

Фото: «РИА Новости»

Уч ярим йиллик кечикиш билан бугун, 20 октябрь куни Афғонистонда парламент сайловлари бўлиб ўтяпти, дея хабар берди «Sabah.com.tr» сайти.

Бугун эрта тонгдан 8 миллион 800 минг нафар сайловчи парламент депутатларини сайлаш учун чиқишди. Парламент сайловларида 2558 нафар номзод баҳс олиб боряпти.

Мамлакатда сайловлар бўлиб ўтаётган ҳудудларда «Толибон» жангарилари хавфидан эҳтиёт шарт фавқулодда хавфсизлик чоралари кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, аслида Афғонистонда сайловлар 2015 йили ўтказилиши керак эди. Бироқ турли таҳдидлар туфайли сайловлар орадан 3,5 йил вақт ўтиб, бугун бошланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг