Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда яна бир портлаш рўй берди

Афғонистонда яна бир портлаш рўй берди

Архив сурати.

Фото: AFP

Бугун, 22 апрель куни Афғонистоннинг Пули Хумри шаҳридаги сайловчиларни рўйхатга олиш маркази якинида портлаш содир бўлди. Натижада олти киши ҳалок бўлди, яна беш нафари жароҳатланди. Бу ҳақда «Tolo News»га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, портлаш маҳаллий вақт билан 12:00 да рўй берган. Қурбонлар ва жароҳатланганларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Телеканалнинг маълум қилишича, портловчи қурилма оила ўз автомобилида марказ олдидан ўтаётганида ишга тушган. Айни дамда мамлакат ҳудудидаги ҳеч бир экстремистик гуруҳ ушбу ҳужумни ўз бўйнига олгани йўқ.

Мазкур портлаш бугунги кун ҳисобидан иккинчиси бўлди. Бундан аввал Кобул шаҳрида ҳам яна бир рўйхатга олиш маркази яқинида худкуш-террорчи портловчи қурилмани ишга туширгани ҳақида хабар қилган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг