Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда яна портлаш содир бўлди

Афғонистонда яна портлаш содир бўлди

Фото:«Sabah.com»

Афғонистон жанубидаги Гилменд вилояти Над Али туманида бомба ортилган машинанинг портлатиши оқибатида 6 киши ҳалок  бўлди. Улардан икки нафари ҳарбий экани айтилмоқда. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Гилменд ҳокимлиги мутасаддиси Умар Зувоқнинг айтишича, бу машъум воқеа ҳарбийларга қарши уюштирилган.

Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 8 киши тан жароҳати олган.

Бу воқеа юзасидан жавобгарликни «Толибон» жангарилари ўз зиммасига олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг