Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонларга ҳайит татимади

Афғонларга ҳайит татимади

Фото: «РИА Новости»

Рамазон ҳайити куни Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Воқеа оқибатида 10 нафар «Толибон» жангариси ва кўплаб фуқаролар ҳалок бўлган.

Вилоят мутасаддисининг маълум қилишича, «Толибон»га оид машина байрам нишонланаётган жойда портлатиб юборилган.

Аввалроқ Афғонистон ички ишлар вазири Воис Аҳмад Бармақ бугун, 16 июнь, шанба куни Кобулда «Толибон»нинг бир нечта аъзоси билан сулҳ тузиш учун учрашиши керак эди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани аввалроқ рамазон ҳайити муносабати билан 11–19-июнь кунлари «Толибон» билан бир томонлама сулҳ тузилганини маълум қилган эди.

«Толибон» томони эса ҳайит муносабати билан 3 кун сулҳ тузилганини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг